АСР ВАБОСИ  БЎЛГАН  ОИВДАН  САҚЛАНАЙЛИК!

                Ислом дини мусулмонларнинг ақли, насли, жисми, дини, мол-мулки, шаъни каби энг муҳим асосларини муҳофаза қилишга буюрган. Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади. Аммо кишилик жамиятида шундай иллат ва балолар борки, улар юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирданига таҳдид қилади. Ана шундай ҳалокатли иллатлардан бири одамнинг иммунитет танқислиги вируси, яъни ОИВдир. “Аср вабоси” деб ном олган бу иллатнинг ҳозирги пайтдаги кўлами ва зарари шунчалик улканки, уни даф қилишга бирор давлат ёки тузилманинг кучи етмаётир. Бу шундайин даҳшатли иллатки, у инсоонинг ақлига ҳам, наслига ҳам, диний эътиқодига ҳам, мол-мулкию, шаън-обрўсига ҳам бараварига шиддатли тажовуз қилмоқда. Davomini o‘qish

Глобаллашув жараёни, оммавий маданият ва ёшлар

                Барча тарихий даврларда ҳам ёшлар тарбияси, уларнинг дунёқараши ва ўзлигини англаши масаласи мамлакат тараққиёти, мустақиллиги, келажагини кафолатловчи муҳим омил саналган. Абдулла Авлоний айтганларидек, “тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир“. Ёшлар тарбияси масаласи, айниқса бугунги даврда, глобаллашув жараёни ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олаётган шароитларда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Тарих сабоқлари жамият тараққиётида ёш авлоднинг тарбияси савиясининг ўрнини нечоғлик муҳимлиги ҳар қандай даврда ҳам ўзининг маълум даражада исботини кўрсатган. Бу ўринда ўзбек халқининг буюк қомусий олими Абу Райҳон Беруний “Менга ёшларни кўрсатсангиз, мамлакатимиз эртаси қандай бўлишини айтиб бераман”, деган ҳикматини аълоҳида такидлаб ўтиш жоиздир.    Davomini o‘qish

Жаҳолатга қарши маърифат-қатъий эътиқод тимсоли

Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини, ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантириш, улар қалбида ёт ғоя таъсирларига қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, мустақил ва эркин фикрловчи, қатъий эътиқодга эга бўлган юксак билимли, интеллектуал салоҳиятли, мустақиллик тамойилларига содиқ, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш ва юртимизга амалга оширилаётган ислоҳатларнинг моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасининг  2019 йил  19 июлдаги 141-сонли бўйруғи,    Davomini o‘qish

“Қувноқлар ва зукколар”

Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг 8-10 синф ўқувчилари ўртасида 2019 йил 28-сентябр куни Чоршанбе қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови.

       Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 17-майдаги умумий ўрта таълим мактабларининг 8-10 синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги 173-сонли буйруғига асосан Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг 8-10 синф ўқувчилари ўртасида 2019 йил   28-сентябр куни Чоршанбе қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.  Davomini o‘qish

«Билимлар куни» ва «Мустакиллик дарс»

Шахрисабз туман халк таълими булимига карашли 85 та умумий урта таълим мактабларида 2019 йил 4 сентябр куни мустакиллигимизнинг 28 йиллигига багишлаб «Жонажон Узбекистоним, мангу бул омон» шиори остида «Билимлар куни» ва «Мустакиллик дарс» лари ташкил этилди. Дарсларда жами 29251 нафар укувчиларга 3000 дан ортик педагоглар ва 20 га якин хамкор ташкилот рахбарлари  «Мустакиллик дарслари» ни утдилар. Жумладан, туман хокими тумандаги 81-мактабда, туман прокурори 3-мактабда, туман ИИБ бошлиги 74- мактабда, туман хокими уринбосарлари 30-, 32- мактабларда, туман халк таълими булими мудири 47- мактабда «Билимлар куни» да иштирок этиб, бу йил 1-синфга илк кадам куяётган укувчиларга «Президент совгалари» ни топширдилар. Davomini o‘qish

“Ўқувчи-ёшларни ҳаётга тайёрлашда касб-ҳунарнинг ўрни”

Шахрисабз туман халқ таълими бўлими хамда  Корея Республикасининг KOICA  ўқув маркази билан ҳамкорликда 2019 йил 22 май куни “Ўқувчи-ёшларни ҳаётга тайёрлашда касб-ҳунарнинг ўрни” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарга туман халқ таълими бўлимига қарашли 85-та умумий ўрта таълим мактаблари директорлари  ва 400 га яқин 11-синф битирувчилари иштирок этишди. Davomini o‘qish

МИССИОНЕРЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛМАНГ

МИССИОНЕРЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛМАНГ

Аллоҳга беадад шукрлар айтамизки, Истиқлол шарофати билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигидан ихлосманд халқимиз тўла фойдаланиш бахтига муваффақ бўлдилар. Миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланиб, равнақ топиб бораётир. Лекин қўлга киритаётган ютуқларимиз ва фойдаланаётган неъматларимиз билан бир қаторда маънавий ва мафкуравий жиҳатдан халқимизни чалғитишга ҳаракат қилаётган айрим қора кучларнинг борлиги беихтиёр ҳаммамизни огоҳлик ва ҳушёрликка ундайди. Ислом дини ниқоби остида халқимизни эътиқод ва ибодат юзасидан чалғитиб, ихтилоф ва низоларни чиқармоқчи бўлган турли номдаги оқимлар бутунлай йўқ бўлиб кетмаган бўлса-да, анчагина барҳам топди. Лекин кейинги пайтларда мусулмон халқимизни христиан динига тарғиб қилиб, турли даъват ва услублардан фойдаланган ҳолда фаолият олиб бораётган миссионерларнинг таъсири кенг миқёсда сезилиб Davomini o‘qish

БАРЧА ИЛЛАТЛАР КОНИ

БАРЧА ИЛЛАТЛАР КОНИ

Ислом таълимотида барча кўрсатмалар одамлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, инсоф-адолат, эзгу ният йўлида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган. Шу сабабдан шариатимзда инсонни жамиятнинг равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган бўлиб етишишига катта эътибор берилган. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда инсон ўзидаги бешта нарсани асраб-авайлаб сақлаши зарурлиги уқтирилган бўлиб, улар: кишининг диний эътиқоди, жони, моли, ақли ва наслидир. Афсуски, ҳозирги кунда бутун ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси кенг тарқалиб бормоқдаки, бу иллат юқорида санаб ўтилган бешта нарсага жиддий зарар Davomini o‘qish

АСР ВАБОСИ  БЎЛГАН  ОИВДАН  САҚЛАНАЙЛИК!

АСР ВАБОСИ  БЎЛГАН  ОИВДАН  САҚЛАНАЙЛИК!

Ислом дини мусулмонларнинг ақли, насли, жисми, дини, мол-мулки, шаъни каби энг муҳим асосларини муҳофаза қилишга буюрган. Булардан бирига қилинган тажовуз динимизда инсоннинг бутун борлиғига қилинган тажовузга тенглаштирилади. Аммо кишилик жамиятида шундай иллат ва балолар борки, улар юқорида тилга олинган барча инсоний асосларга бирданига таҳдид қилади. Ана шундай ҳалокатли иллатлардан бири одамнинг иммунитет танқислиги вируси, яъни ОИВдир. “Аср вабоси” деб ном олган бу иллатнинг ҳозирги пайтдаги кўлами ва зарари шунчалик улканки, уни даф қилишга бирор давлат ёки тузилманинг кучи етмаётир. Бу шундайин даҳшатли иллатки, у инсоонинг ақлига ҳам, наслига ҳам, диний эътиқодига ҳам, мол-мулкию, шаън-обрўсига ҳам бараварига шиддатли тажовуз қилмоқда.       Davomini o‘qish

ТАРИҚАТГА КИРИШ МАНСАБ ЭМАС

ТАРИҚАТГА КИРИШ МАНСАБ ЭМАС

             Юртимизда дину диёнат, маънавият ишлари ривожланиб бораётган бир пайтда Ислом динини ниқоб қилиб олган баъзи бузғунчи тоифалар пайдо бўлиб, улар мусулмонларни тўғри эътиқодларига халал бераётганликлари сир эмас. Шундай норасмий тоифалардан бири сохта тариқатчилардир. Улар эътиқодга зид тушунчалар ва фиқҳ қоидаларида мавжуд бўлмаган амалларни соддадил инсонлар гарданига қўймоқдалар. Кишининг эътиқоди билан ўйнашиш шаккокликдан бошқа нарса эмас. Улар ўз қилмишларини тасаввуф билан оқламоқчи бўладилар. Эътиқод тушунчаси ихлос имон тушунчалари билан ҳамоҳанг бўлиб, у Исломда бирламчи амаллардандир. Қуръони каримда:   Davomini o‘qish